Миср Араб Республикаси президенти Абдул Фаттоҳ Саид Ҳусайн Халил Ас-Сиси жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Миср президентининг ташрифига оид расмий маълумотлар эълон қилинмаган бўлса-да, учрашув санаси ва унга оид айрим маълумотлар тасдиқланган.
Хусусан, Ўзбекистон ва Миср расмийлари транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва савдо йўналишларида келишувларга эришиши кўзда тутилган. Миср Инвестиция масалалари вазири Саҳар Наср Ўзбекистонга мамлакат таклиф этаётган янги инвестицион иқлим ва «Сувайш» каналидан фойдаланиш имкониятларини билдирмоқда.
Транспорт вазири Ҳишам Арофат эса ҳар икки мамлакатда ҳам йўллардаги инфратузилма ўхшаш шароитларда эканлигини инобатга олиб, темир йўл соҳасини замонавийлаштириш бўйича амалий таклифларни билдиришга тайёрлигини айтмоқда.
Ўзбекистон томони Миср давлати билан 1992 йил 1 май куни дипломатик муносабатларни ўрнатиш бўйича ҳужжатларни имзолаган бўлса, шу йилнинг июль ойида Миср Араб Республикаси делегацияси Тошкентга ташриф буюрди.
1994 йили Тошкентда Миср фан ва таълим маркази очилди. Орадан тўрт йил ўтиб, Тошкентда Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллигига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди. Мисрликлар «Миқиёс ан-Нил» ихтирочиси ал-Фарғоний ҳаёти ва ижодига жуда қизиқади. Унда олимлар, мутахассислар, талабалар, Тошкентдаги Миср маданий марказининг ходимлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари қатнашганди.
2005 йили эса Миср Араб Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбек халқи хеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди» асарининг араб тилидаги нашри тақдимоти ташкил этилди. Икки йил ўтиб, Ўзбекистон Республикаси собиқ президенти Ислом Каримов Оқсаройда Миср Араб Республикасининг халқаро ҳамкорлик вазири Фоиза Абуннажо хонимни қабул қилганди. Ўшанда Фоиза Абуннажо хоним Ислом Каримовга Миср Араб Республикаси президенти Ҳусний Муборакнинг мактубини топширган. Шу йили Ислом Каримов расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди