
Ўзбекистонда ҳафтасига 5 кун ишловчилар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 21, 22 ва 23-март кунлари дам олади. 6 кун ишловчилар эса 22-март, шанба куни одатдагидек ишга чиқади.
Бу ҳолат Камбағаллик ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025-йилги иш вақти тақвимига асосан белгиланган. Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, агар дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунида тўғри келса, у байрамдан кейинги иш кунида кўчирилади.
Дам олиш кунлари:
21-март (жума) — Наврўз байрами;
22-март (шанба) — фақат 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни;
23-март (якшанба) — умумий дам олиш куни.
6 кун ишлайдиганлар эса фақат 21 ва 23-март кунлари дам олади, 22-март, шанба куни улар иш фаолиятини давом эттиради.
Шунингдек, 8-март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳам 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 3 кун — 8, 9 ва 10-мартда дам олади, 6 кун ишлайдиганлар эса 10-мартдан ишга қайтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар