date

Ўзбекистонда ташқи реклама ҳажми $30 млн дан ошди

Ўзбекистонда ташқи реклама ҳажми $30 млн дан ошди

Ўзбекистонда ташқи реклама бозори 2025 йилнинг биринчи ярмида 366,3 миллиард сўмга (тахминан $30,3 млн) етди. Бу ҳақда Состав нашри Метер таҳлилий хизматига асосланиб хабар берди.

Бозор ўсиши деярли бутун давр давомида кузатилди. Январь ойида харажатлар ҳажми $3,9 млн ни ташкил этган бўлса, май ойида бу кўрсаткич $6 млн га етди.

Шундан сўнг, июнь ойида кичик бир пасайиш қайд этилди. Ташқи рекламанинг кўп қисми қуйидаги соҳаларга тўғри келади: Ушбу категориялар бозорнинг ярмидан кўпини ташкил этади.

Бошқа сегментлар — автомобиллар, соғлиқни сақлаш, ресторанлар, туризм ва қурилиш — 3–6% оралиғида жойлашган. Энг йирик реклама берувчилар орасида Yandex Go Lavka ва Флавис компаниялари қайд этилган.

Уларнинг кампаниялари Тошкент ва бошқа йирик шаҳарлардаги рақамли экранлар ҳамда билбордларда фаол жойлаштирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ташқи реклама ҳажми $30 млн дан ошди