date

Ўзбекистонда тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
3-ноябр, душанба куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғи ши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет. Республика бўйлаб кундузги ўртача ҳарорат +13…+18° атрофида бўлади.

Тошкентда эса мутахассислар ҳаво ҳароратини +14…+16° бўлишини прогноз қилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда ҳам бироз ёмғир ёғи ши мумкин.

Ҳудудларда шамол тезлиги 18 м/с гача кучайиши (Бофорт шкаласи бўйича саккиз балл) эҳтимоли мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда