date

АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади

АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон келгуси йил бошидан АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий этади. Бу ҳақда «ЎзА» ахборот агентлиги Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосланиб хабар берди.

Мазкур янгиликдан мақсад — икки давлат ўртасида савдо, маданият, гуманитар алоқалар ва туризмни ривожлантиришдир. Шунингдек, 2021 йил бошлаб 55 ёшдан ошган АҚШ фуқаролари туризм мақсадида Ўзбекистонга 30 кунлик визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 19,2 минг нафар америкалик ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан 20,6 фоизга кўпдир. Уларнинг 13,3 минг нафари сайоҳатни, 1,8 минг нафари ишни, 1,5 минг нафари эса қариндошларини кўришни ташриф мақсади сифатида кўрсатган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади