
2025 йил 10 ноябр куни Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги Nvidia компанияси билан сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилиш режалари ҳақида эълон қилди. Республикада ҳар бири 1 МВт қувватга эга иккита кластер яратиш ва таълим ҳамда давлат бошқарувида сунъий интеллектни жорий этиш учун 3 миллион доллар инвестиция киритиш режалаштирилмоқда.
Умумий қуввати тахминан 1 МВт бўлган кластерлар 2026 йилда ишга туширилиши кўзда тутилган. Улардан бири таълим ва тадқиқотларга, иккинчиси эса рақамли ҳукумат, соғлиқни сақлаш ва саноатдаги сунъий интеллектга йўналтирилади.
Шунингдек, ҳукумат 2025 йил охиригача етакчи олий ўқув юртлари учун Nvidia компаниясининг компьютер сунъий интеллект инфратузилмасини харид қилишни режалаштирган. Бундан ташқари, Nvidia Deep Learning Institute дастурларидан фойдаланиб, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва сунъий интеллект технологияларини университет ўқув дастурларига киритиш режалари ҳам мавжуд.
Nvidia Ўзбекистонда сунъий интеллект кластерини яратади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар