date

Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон 29 декабрь куни Афғонистонга 390 тонналик гуманитар ёрдам етказиб берди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Юк таркибидан дори-дармон ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари жой олди. Ёрдамни топшириш маросими Ҳайратонда ўтказилди. Унда Балх вилояти раҳбари Муҳаммад Юсуф Вафа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга афғон халқини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Вафа сўнгги йилларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик фонида Афғонистон маҳсулотлари экспорти ошгани, мамлакат аҳолиси ижтимоий-иқтисодий шароити яхшилангани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

ТИВ маълумотига кўра, жорий йилда Тошкент қўшни давлатга гуманитар ёрдамни тўртинчи бор тақдим этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди