date

Мирзиёев ва Путин ҳамкорликни муҳокама қилди

Мирзиёев ва Путин ҳамкорликни муҳокама қилди
11 ноябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиёт ва энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар, шунингдек, икки давлат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, томонлар 22 октябр куни Москва вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгаши йиғилишининг натижаларини ижобий баҳоладилар.

Президентлар 3 декабр куни бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссия ва бизнес-форумнинг аҳамиятини ҳам алоҳида таъкидладилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев ва Путин ҳамкорликни муҳокама қилди