
Навоий вилоятида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳайвонот дунёсига жуда катта миқдорда зарар етказилган.
Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Навоий вилояти ҳудудида навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида Қизилтепа туманида жойлашган “Тўдакўл” табиий сув ҳавзасида уч нафар фуқаро томонидан тақиқланган ов қуроллари — лескали тўрлар ёрдамида ноқонуний балиқ овлангани аниқланди. Ушбу ҳолатда икки турдаги 39 дона балиқ қонунга хилоф равишда тутиб олинган. Натижада ҳайвонот дунёсига 120 млн 304 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Шунингдек, айни сув ҳавзасида яна бир алоҳида ҳолат қайд этилди. Унда беш турдаги 417 дона балиқ ноқонуний овланган бўлиб, мазкур қоидабузарлик оқибатида табиатга 561 млн 968 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Жами ҳисобда ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори 680 миллион сўмдан ошди.
Ҳолатлар юзасидан қоидабузарларга тегишли бўлган 300 метр узунликдаги лескали тўрлар ҳамда умумий оғирлиги 416 килограмм бўлган, турли хилдаги 456 дона балиқ далилий ашё сифатида мусодара қилинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.