Эркаклар мияси аёлларникига қараганда тезроқ қариши исботланди

Саломатлик1 дақиқа ўқиш567
Эркаклар мияси аёлларникига қараганда тезроқ қариши исботланди

Норвегиялик олимлар инсониятнинг кучли ярими вакиллари учун кутилмаган ва бироз ташвишли маълумотни очиқладилар.

Тадқиқот натижаларига кўра, инсон ёши улғайган сари мия ҳажми табиий равишда кичрайиб боради. Бироқ, бу жараён эркакларда аёлларга нисбатан сезиларли даражада шиддатли кечади. Таъкидланишича, эркак кишининг мияси аёлларникига қараганда қарийб икки баравар тезроқ "сўнади".

Видеоўйинлар — мия учун нажотми?

Аммо хавотирга ўрин йўқ, чунки мутахассислар бу жараённи тўхтатиш ва ҳатто орқага қайтариш йўлини топдилар. Энг қизиғи шундаки, бунинг учун қандайдир қимматбаҳо дорилар эмас, балки кўпчилик бефойда деб ҳисоблайдиган видеоўйинлар ёрдам беради.

Олимларнинг хулосасига кўра, компьютер ва видеоўйинлар мияни доимий равишда фаол ҳолатда сақлайди. Айниқса, қуйидаги жанрлар когнитив қобилиятни чархлайди:

- Стратегиялар (режалаштириш ва мантиқий фикрлаш);

- Спорт симуляторлари (реакция ва диққатни жамлаш);

- Экшн (шутер) ўйинлари (тезкор қарор қабул қилиш).

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, доимий равишда (меъёрида) видеоўйинлар ўйнаш миянинг қариш жараёнини 10 йилгача секинлаштириши мумкин. Демак, севимли ўйинингиз қаршисида ўтказилган вақт нафақат ҳордиқ, балки мия учун ўзига хос "машқ" вазифасини ҳам ўтар экан.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?