
Тошкент метрополитени келгуси йил учун режаларини эълон қилди. 2024-йилда яна 56 та янги вагон сотиб олиниши кутилмоқда.
Сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон 41 та поезд таркибини харид қилган. Бу янгиланиш поездларнинг қатнов оралиғини қисқартириш ва ҳаракатни яхшилашга хизмат қилади.
Ноябр ойининг ўрталарига келиб, пойтахт метрополитени ҳар куни 1 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсатмоқда. 2021-йилда бу кўрсаткич 300 мингга тенг бўлган, 2024-йилда эса 930 мингга етиши кутилмоқда.
Шунингдек, пойтахт аҳолиси метрополитен қоидаларига риоя қилишга чақирилди. Тошкентликлардан йўловчиларни туширишдан олдин эшик олдида тўпланмаслик, вагонларни тез тарк этиш ва шахсий буюмларни унутмаслик сўралди.
Метрополитен вакилларининг фикрича, бу чора-тадбирлар поездларнинг қатнов жадвалига амал қилинишига ёрдам беради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.