date

36 миллион ўзбекистонликнинг маълумотлари MED-ID базасида

36 миллион ўзбекистонликнинг маълумотлари MED-ID базасида
Ўзбекистонда 36 миллион фуқаронинг тиббий карталари MED-ID маълумотлар базасида бирлаштирилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ушбу маълумотлар ягона DMED тизимида жамланган.

Платформага 20 дан ортиқ давлат, 200 га яқин хусусий тиббиёт муассасалари ва пойтахтнинг Юнусобод туманидаги 190 дан ортиқ дорихоналар уланган. Шу туманда синов тариқасида 'Электрон рецепт' тизими ишга туширилди.

Бу сохта дори воситаларининг савдосига қарши курашишда ёрдам бермоқда. Шунингдек, шифокорлар қоғозбозликдан қутулиб, 70 турдаги бланк ва журналлардан бутунлай воз кечди.

Бу иш юкини 30 фоизга енгиллаштириш ва таҳлил натижаларини олиш вақтини қисқартириш имконини берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 36 миллион ўзбекистонликнинг маълумотлари MED-ID базасида