
2025 йил 14 ноябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Кенди Хирата ва соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худойоров иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури доирасида грант ёрдамига оид ҳужжатларни имзолади. Лойиҳа қиймати 859 миллион иена (тахминан 5,6 миллион АҚШ доллари)ни ташкил этади.
Ушбу дастур доирасида Тошкент ва вилоятлардаги 17 та давлат шифохонасига янги япон маммография ускуналари етказиб берилади. Бу мамлакат бўйлаб маммографик текширувларга кенгроқ имконият яратиб, кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш имкониятларини оширади.
Бундай ташаббусларни ривожлантириш бўйича қарор 2022 йил декабрь ойида «Марказий Осиё + Япония» ташқи ишлар вазирлари учрашувида қўллаб-қувватланган эди. Ўша йиғилишда Токио инсон капитали ривожланиши ва сифатли ўсишга инвестиция киритиш ниятини эълон қилган эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.