Венесуэла ва АҚШ дипломатик алоқаларни тиклаш жараёнини бошлади

Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес 9 январь куни АҚШ томонидан ўзгартирилган дипломатик сиёсат билан боғлиқ муҳим баёнот берди. Унинг айтишича, Венесуэла ва Қўшма Штатлар дипломатик миссияларни тиклаш ва элчихона фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу алоқалар, ўз навбатида, 7 йилдан бери узилиб қолган дипломатик муносабатларни қайта тиклашга қаратилган янги қадам бўлиб, ҳар икки давлат ҳам бу жараённи синов тариқасида бошлашга қарор қилган.
Америка Давлат департаментининг маълумотларига кўра, АҚШ дипломатлари 9 январь куни Венесуэланинг Каракас шаҳрига бориб, элчихона фаолиятини тиклашнинг имкониятларини ўрганган. New York Times’га кўра, ушбу қадамлар икки томоннинг дастлабки ташкилий ҳаракатларидан ташқари, ушбу жараённинг тажриба ва синов сифатида олиб борилаётгани таъкидланган.
Родригеснинг айтишича, дипломатик алоқаларни тиклаш мақсади, шунингдек, Венесуэла президенти ва биринчи хонимининг ўғирлаб кетилиши билан боғлиқ оқибатлар ва иккала томоннинг ўзаро манфаатли кун тартибини илгари суришга қаратилган.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп 9 январь куни Америка нефт компаниялари раҳбарларини Оқ уйга йиғиб, Венесуэла нефтига сармоя киритиш масаласини кўриб чиққан. Бу АҚШ томонидан Венесуэла нефт саноатига янада қизиқишни билдириш ва стратегик манфаатларини ҳисобга олиш мақсадида амалга оширилган қадамдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!