Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

“Ўзгидромет” 7 январь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, республикада ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади ва ёғингарчилик кузатилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2° совуқ, кундузи 7–9° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳам ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўлади. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 8–13° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўладди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 2–7° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Январь ойи прогнозларига кўра, биринчи ўн кунликда ёғингарчилик эҳтимоли паст. Иккинчи ўн кунликда ҳарорат пасайиб боради, учинчи ўн кунликда эса республика шимолида кечаси 15–20° гача совуқ бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!