date

Ўзбекистон ва Покистон тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Покистон тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда The Express Tribune нашри хабар бермоқда.

Ушбу масала Покистон-Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган саккизинчи сессия давомида муҳокама қилинган. Покистон бош вазирининг саноат ва ишлаб чиқариш масалалари бўйича махсус ёрдамчиси Ҳарун Ахтар Хоннинг таъкидлашича, авиақатновлар савдо имкониятларини оширади ва Ўзбекистонга Форс кўрфази ҳамда Европа ўртасида янги боғловчи бўлиш учун салоҳият яратади.

У қўшимча қилганича, Покистон ҳукумати тегишли идоралар ва авиакомпанияларга тўғридан-тўғри қатновларни тезроқ йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мунтазамлигини таъминлаш вазифасини берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Покистон тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди