
Тошкент ва марказий ҳудудларда 19-ноябр куни ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. «Ўзгидромет» хабарига кўра, пойтахт ва Самарқанд вилоятида ҳарорат +16 дан +18 даражагача кўтарилади.
Жанубий ҳудудларда — Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳарорат +21 даражагача етиши кутилмоқда. Ғарбий ҳудудларда (Қорақалпоғистон, Хоразм) бироз салқинроқ, бу ерда кундузи ҳарорат +17 даражагача бўлади.
Фарғона водийсида ҳарорат +20 даражагача кўтарилиши, шарқий шамол тезлиги эса секундига 10 метргача бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса кундузи ҳаво +8 дан +13 даражагача илиб, айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.