date

Экология қўмитаси ҳузурида махсус жамғaрма ташкил этилади

Экология қўмитаси ҳузурида махсус жамғaрма ташкил этилади
Ўзбекистонда экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида Экология қўмитаси ҳузурида махсус жамғaрма ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорида қайд этилган.

Жамғармани молиялаштирилиши учун жорий йилда давлат бюджетидан 900 миллиард сўм ажратилади. 2026 йилда эса яна 548 миллиард сўм йўналтирилади.

Келгуси йилдан бошлаб жамғарма маблағлари 20 фоиз углерод бирлиги савдосидан, жарималар ва компенсация тўловларидан тўлдирилиб боради. Молиялаштиришнинг бошқа манбалари қаторида 2026 йилда 10 фоиз, 2027 йилда эса 90 фоиз утилизация йиғимлари ҳам мавжуд.

Шунингдек, шина ва покришкаларга оид 100 фоиз утилизация йиғимлари ҳам жамғарма фойдасига йўналтирилади. Жамғарма ҳузурида махсус кенгаш ташкил этилиб, у лойиҳаларни амалга ошириш ва маблағларни ажратиш жараёнини очиқлик ҳамда жамоатчилик олдида ҳисоботлилик асосида бошқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Экология қўмитаси ҳузурида махсус жамғaрма ташкил этилади