
2025-йил бошидан Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9% га пасайди. Бу рақам президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилишда эълон қилинди.
Бухоро, Когон, Навоий, Зарафшон, Самарқанд ва Ширин шаҳарларида ишсизлик даражаси 4% дан пастга тушиб, илк марта "табиий" даражага яқинлашди. Шунингдек, 1,4 мингдан ортиқ маҳалла илк бор қашшоқликдан холи ҳудудга айлангани қайд этилди.
Йил охирига келиб қашшоқлик даражаси 6% га (ўтган йили 8,9%) тушиши прогноз қилинмоқда. Давлат раҳбари Сурхондарёдаги Узун тумани намуна сифатидаги ҳудудлардан бири сифатида кўрсатди.
Бу йил ушбу туманда қашшоқликни камайтириш дастури доирасида 160 миллиард сўм ажратилди. Шунингдек, туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиб, 47 корхона ишга туширилди, 300 та хизмат кўрсатиш объектларида 1 мингга яқин киши иш билан таъминланди.
Узунда тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди. Бунинг натижасида йил бошидан буён Узун туманида қашшоқлик даражаси 10,5% дан 3% га тушди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.