date

Uzbekistan Airways тўртта Airbus A321neo самолётини ижарага олади

Uzbekistan Airways тўртта Airbus A321neo самолётини ижарага олади
Uzbekistan Airways авиакомпанияси CALC компанияси билан тўртта Airbus A321neo самолётини ижарага олиш бўйича келишув имзолади. Икки синфга эга ушбу самолётлар 2027-2028 йиллар давомида етказиб берилиши режалаштирилганини Uzbekistan Airways хабар қилди.

Янги самолётлар Airspace Premium фирмасининг замонавий салонлари ва кўнгилочар қурилмалари билан жиҳозланади. Шунингдек, йўловчиларга парвоз давомида симсиз юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

"Airbus A321neo самолётлари самарадорлик, илғор технологиялар ва йўловчилар учун қулайликни уйғунлаштиради. Бу бизнинг барқарор тараққиёт ва халқаро бозорда рақобатбардошликни ошириш стратегиямизга тўлиқ мос келади", – деди Uzbekistan Airways бошқарув кенгаши раиси Шухрат Худойқулов.

Ушбу келишув авиакомпаниянинг 2028 йилгача бўлган муддатда авиация паркини янгилаш ва кенгайтиш бўйича узоқ муддатли стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Натижада, Uzbekistan Airways самолёт паркдаги A321neo моделлари сони жами 15 тага етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Uzbekistan Airways тўртта Airbus A321neo самолётини ижарага олади