date

Ўзбекистонда 404 км ичимлик суви тармоғи қурилди

Ўзбекистонда 404 км ичимлик суви тармоғи қурилди
2025 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонда жами 404 километр ичимлик суви тармоғи қурилди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Шундан 297,9 километри қишлоқ ҳудудларига тўғри келади. Энг катта ҳажмдаги ишлар Жиззах вилоятида амалга оширилиб, у ерда 203,1 километр қувур ётқизилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 81,5 километр ва Қорақалпоғистонда 64,3 километр янги қувурлар ўрнатилди. Бундан ташқари, Бухоро вилоятида 31,4 километр ва Қашқадарё вилоятида 17 километр янги ичимлик суви тармоқлари қурилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 404 км ичимлик суви тармоғи қурилди