Капелло «Милан» нима учун кучлиларга қарши яхши ўйнашини айтди

Сўнгги йилларда «Милан» ўйинида қизиқ ҳолат кўзга ташланмоқда: жамоа кучли рақибларга қарши жуда яхши кўринади, бироқ турнир жадвалининг пастидаги клублар билан учрашувларда тез-тез очко йўқотади. Клубнинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло бундай тафовут сабабига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Капеллонинг таъкидлашича, «Милан» биринчи рақам бўлиб ўйнаши, яъни ўйинни назорат қилиб, ҳужумларни қуриши ва бўш ҳудудларни топиши керак бўлган вазиятларда қийналади. Аксинча, ташаббус рақибга берилганда жамоа тезкор қарши ҳужумларда анча хавфли ва томошабоп кўриниш олади, дея унинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Милан»ни Массимилиано Аллегри бошқармоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг