date

«Астон Вилла» ҳужумга Темми Абрахамни олиб келиши мумкин

«Астон Вилла» ҳужумга Темми Абрахамни олиб келиши мумкин

«Астон Вилла» АПЛ турнир жадвалининг юқори қисмида қолиш учун таркибни кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. The Telegraph хабарига кўра, Бирмингем клуби ҳужум чизиғига Темми Абрахам номзодини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Вилланлар» Абрахамни таклиф этиб, Олли Уоткинс билан рақобатни оширишни кўзламоқда. Бироқ бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди: форвард ҳозир ижара шартномаси даврида — «Бешиктош» уни ёзда «Рома»дан ижарага олган, келишувда эса муайян шартлар бажарилса, сотиб олиш опцияси ҳам белгиланган.

Ҳозирда «Астон Вилла» АПЛ жадвалида учинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан олти очко ортда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Астон Вилла» ҳужумга Темми Абрахамни олиб келиши мумкин