
Ўзбекистонда ўлимни рўйхатга олиш жараёни рақамлаштирилади. Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб ўлим ҳақидаги расмий гувоҳномалар электрон шаклда расмийлаштирилиб, QR-код билан таъминланади.
Ушбу ҳужжатлар автоматик равишда my.gov.uz порталида марҳумнинг турмуш ўртоғи, ота-онаси ёки фарзандларининг шахсий кабинетига юборилади ва қоғоз шаклидаги гувоҳномаларни тўлиқ алмаштиради. 2026 йил 1 июнга қадар «Дафн билан боғлиқ хизматларнинг ягона электрон реестри» модули, жумладан мобил илова ишга тушади.
Ушбу тизим орқали дафн учун барча рухсатномалар расмийлаштирилади. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 2026 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар қоғозда қабристон ҳисоби юритиш тажриба тариқасида бекор қилинади ва дафн рухсатномалари фақат рақамли шаклда берилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.