Гулистонга 52 та Yutong электробуси келтирилди

Гулистон шаҳридаги йўловчи ташиш компанияси томонидан 52 та Yutong электробуси сотиб олинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Шу йил бошидан буён шаҳарга жами 72 та янги автобус етказиб берилган. Натижада, шаҳарнинг автобус парки эндиликда фақат экологик тоза транспорт воситаларидан иборат бўлди.
Ушбу автобуслар шаҳар ичидаги етти йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатади. Улар брут-контракт тизими асосида ишлайди.
Транспортни модернизация қилиш дастури президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар Гулистон шаҳри аҳолиси учун транспорт хизматларини сезиларли даражада яхшилашга қаратилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг