
Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг олий таълим бўйича малакаларни тан олишга оид Глобал конвенциясини ратификация қилди. Бу ҳужжатга аъзо мамлакатларда ўзбек дипломларини легаллаштиришни енгиллаштиради.
Ратификация акти ЮНЕСКОга топширилганидан уч ой ўтгач, Ўзбекистон ушбу Конвенция тўлиқ иштирокчисига айланади. Энди ўзбекистонликлар Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Янги Зеландия каби давлатларда ўз дипломларини тасдиқлашни осонлаштириши мумкин.
Ушбу мамлакатлар малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори ва дипломларни тан олиш жараёни шаффофлиги билан ажралиб туради. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу Конвенцияга қўшилган биринчи давлат ва дунё бўйича 39-давлат бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.