Ўзбекистонда кечаси совуқ бўлади

25-ноябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кечаси ҳаво ҳарорати -2 даражагача пасайиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Совуқ ҳаво Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида кузатилади.
Кундуз куни мамлакат бўйлаб ҳаво илиқ ва ёғингарчиликсиз бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат +20 даражага етади.
Тошкентда кундузги ҳарорат +17 даражани ташкил этади, кечаси эса +3…+5 даража бўлади. Пойтахт ва айрим бошқа ҳудудларда синоптиклар туман тушиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг