date

Ўзбекистонда Enterprise Uzbekistan маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Enterprise Uzbekistan маркази ташкил этилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Enterprise Uzbekistan рақамли технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Марказ алоҳида ҳудуд сифатида инглиз ҳуқуқий режими асосида фаолият юритади. Марказнинг асосий йўналишлари сунъий интеллектни ривожлантириш, видео ўйинлар (GameDev) яратиш, бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш (BPO) ва IT-консалтинг хизматларини кўрсатишдан иборат бўлади.

Ушбу ташкилот республикада рақамли ечимлар ва инновацияларни ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, марказ Ўзбекистондаги IT соҳасига малакали кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Enterprise Uzbekistan маркази ташкил этилади