
Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев қарорига кўра ўзбек-француз университети ташкил этилади. Ушбу олий таълим муассасаси Ўзбекистон қонунларига ва Франция университетлари консорсиуми тавсияларига мувофиқ фаолият олиб боради.
Дастлабки босқичда университет магистрларни тайёрлашни бошлайди, кейинчалик бакалавр ва докторантура дастурлари ҳам очилади. Талабаларни қабул қилиш учун махсус тайёрлов курси жорий этилади.
Ўқиш грант ёки контракт асосида амалга оширилади. Битирувчиларга бир вақтнинг ўзида иккита диплом берилади: бири янги университетдан, иккинчиси эса консорсиумга кирувчи француз университетидан.
Француз дипломи Ўзбекистонда тан олинади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.