date

Ўзбекистонда ўрмонларни биринчи экологик таснифи тақдим этилди

Ўзбекистонда ўрмонларни биринчи экологик таснифи тақдим этилди
“Яшил лойиҳа” институти томонидан ишлаб чиқилган ўрмонларнинг экологик таснифи методологияси Ўзбекистонда ўрмон экотизимларига оид биринчи комплекс рақамли илмий платформа бўлди. Ушбу ишланма CITES конференцияси доирасида намойиш этилди.

Платформа сунъий интеллект, сунъий йўлдош маълумотлари ва GIS-технологиялари асосида яратилган. У экологик хавф хариталари, ноёб турлар яшаш ҳудудлари ва CITES доирасида мониторинг олиб бориш ҳамда маълумот тайёрлаш учун ишлатиладиган ахборот базасини ўз ичига олади.

Экология қўмитаси вакиллари, “Яшил лойиҳа” институти, халқаро экспертлар ва ташкилотлар ушбу экологик тасниф барқарор ўрмон бошқаруви ва биохилма-хилликни сақлашда стратегик восита эканини таъкидладилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ўрмонларни биринчи экологик таснифи тақдим этилди