
2025 йилнинг ноябр ойи бошига келиб Ўзбекистонга ўқиш учун келган хорижлик талабалар сони 33,2 минг кишига етди. Йиллик ўсиш кўрсаткичи 51,5 фоизни ташкил этди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Хорижий талабалар орасида энг кўпи Ҳиндистондан — 14,3 мингдан ортиқ, Туркманистондан — 8,3 минг, Тожикистондан эса 2,3 минг киши. Шунингдек, Ўзбекистонга узоқ хориждан ҳам талабалар келган.
Жумладан, Покистондан 1,6 минг, Хитойдан 1,2 минг, Жанубий Кореядан 806 нафар талаба. Бундан ташқари, Филиппиндан 461, АҚШдан 429 ва Иорданиядан 175 нафар киши мамлакатимизга таълим олиш учун келган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.