date

Кредит бюроси фақат биринчи сўровга жавоб берадиган бўлди

Кредит бюроси фақат биринчи сўровга жавоб берадиган бўлди

21 январь куни кредит ва тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторлари жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизмат кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш бўйича минимал талабларни белгиловчи низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ҳужжат онлайн кредит ажратиш тартибини янада қатъийлаштиришни назарда тутади.

Низомга мувофиқ, онлайн кредит олиш учун ариза юборилганда кредит ташкилоти аввало фойдаланувчи маълумотларини кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестри орқали текширади. Агар ариза берувчининг маълумотлари реестрда аниқланмаса, онлайн кредитни расмийлаштириш жараёни белгиланган тартибда давом эттирилади.

Яна бир талабга кўра, битта ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилоти сўров юборган тақдирда кредит бюроси фақат биринчи келиб тушган сўровга жавоб беради. Агар биринчи сўров юборган ташкилот ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганини тасдиқласа, кредит бюроси бошқа кредит ташкилотларига шу ЖШШИР бўйича 24 соат давомида сўровлар қабул қилинмаслиги ҳақида ахборот беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кредит бюроси фақат биринчи сўровга жавоб берадиган бўлди