date

Генерал Кириллов қотили умрбод қамоққа ҳукм этилди

Генерал Кириллов қотили умрбод қамоққа ҳукм этилди

2024 йил 17 декабрь куни Москва шаҳрида Россия Қуролли кучларининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари қўмондони генерал Игорь Кириллов ҳамда унинг адютанти Илья Поликарпов ҳалок бўлган эди. Ушбу воқеа Россия жамоатчилигида катта шов-шувга сабаб бўлган.

Суд қарорига кўра, қотилликни амалга оширишда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқароси Аҳмаджон Қурбонов умрбод озодликдан маҳрум қилинди. Тергов маълумотларига кўра, у Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси билан турар жой подъезди олдига олдиндан миналаштирилган самокатни қолдириб кетган.

Маълум қилинишича, мазкур жиноятни амалга оширгани учун унга 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи ҳамда Европа Иттифоқига виза олиш имконияти ваъда қилинган.

Шунингдек, жиноятни режалаштириш ва ташкил этишда иштирок этган деб топилган яна уч нафар шахс ҳам суд ҳукми билан 18 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Суд мазкур иш бўйича қарорни чиқариб, айбдорларга нисбатан қонун доирасида қатъий жазо тайинлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Генерал Кириллов қотили умрбод қамоққа ҳукм этилди