date

АҚШдан 44 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

АҚШдан 44 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

АҚШ ҳудудида қолиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган 40 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, депортация жараёни доирасида махсус чартер рейс ташкил этилган бўлиб, у 21 январ куни амалга оширилган. Ушбу рейс орқали жами 44 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган.

Парвоз АҚШнинг ваколатли давлат идоралари билан яқин ҳамкорликда ташкил этилгани, фуқароларнинг хавфсиз, ўз вақтида ва тартибли равишда юртига қайтиши таъминлангани таъкидланмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги бу тадбирни Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий намунаси сифатида баҳолади. Шунингдек, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда зарурат туғилганда Ватанга қайтариш ишлари изчил давом эттирилаётгани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » АҚШдан 44 нафар ўзбекистонлик қайтарилди