date

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет маълум қилишича, 2026 йил 21–26 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. Шу боис мутахассислар аҳоли ва йўлда юрадиганлардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

Огоҳлантиришга кўра, қор кўчиши хавфи қуйидаги ҳудудларда юқори бўлиши мумкин:

-Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

-Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

-Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

-Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида;

-Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (айниқса Чотқол тизмаси тоғлари атрофида);

-Наманган вилоятининг Поп туманида.

Ўзгидромет, айниқса, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли йўлларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини олдиндан кўриш, хавфли йўналишларда ҳаракат қилмаслик ёки хавфсизроқ йўлни танлашни тавсия қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди