Гвардиола: “Манчестер Сити”да омадсизликлар кетма кет келмоқда...

2 дақиқа ўқиш2.5K
Гвардиола: “Манчестер Сити”да омадсизликлар кетма кет келмоқда...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”да 2025 йилги натижалар фонида барча майда деталлар жамоага қарши ишлаётганини айтди.
  • У йил бошида “Сандерленд”га қарши баҳсда имкониятлардан фойдаланилмагани, кейин эса жароҳатлар тўлқини ва Матеус Нунешнинг касаллиги вазиятни оғирлаштирганини таъкидлади.

“Манчестер Сити”нинг Чемпионлар лигасида “Будё-Глимт”га қарши сафар учрашувида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиши ортидан Хосеп Гвардиола жамоа атрофидаги умумий вазият ҳақида очиқ гапирди. Испаниялик мураббийнинг фикрича, сўнгги пайтда майда деталлардан тортиб катта омилларгача — ҳаммаси деярли “Сити”га қарши ишлаяпти.

Гвардиола йил бошиниёқ жамоа омадсиз бошлаганини эслади. Унинг айтишича, янги йилнинг биринчи ўйини — “Сандерленд”га қарши баҳсда жамоа бир қатор яхши имкониятлардан фойдалана олмаган, шундан кейин эса жароҳатлар тўлқини бошланган. Шу билан бирга, Матэус Нунеш касаллик сабаб ўйинга тайёр бўлмагани ҳам вазиятни оғирлаштирган омиллардан бири сифатида тилга олинди.

“Барқарорликни ушлаш энг қийини”

Пепнинг таъкидлашича, энг юқори даражада — Чемпионлар лигаси баҳсларида ёки “Манчестер Юнайтед” каби кучли рақибларга қарши ўйинларда узоқ муддат барқарорликни сақлаш жуда оғир. У аввалги мавсумларда бўлгани каби бир-икки ой давомида кетма-кет 7–8 та ўйинни ютиб бориш руҳини ҳозир қайтариш осон эмаслигини билдирди.

"Бундай даражада — Чемпионлар Лигаси ўйинларида ёки «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсларда — бир ой-икки ой давомида 7-8 та ўйинни ютган пайтимиздагидек барқарорликни кўрсатиш жуда қийин.", — деди «шаҳарликлар» устози.

Гвардиола 2025 йилдаги натижаларга ҳам тўхталиб, жамоада “ҳаммаси нотўғри кетяпти” деган туйғу борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, “ажойиб имкониятлар” бўлган, аммо майда деталлар ҳам “Сити” фойдасига ҳал бўлмагани кўриниб турибди — ва буни у факт сифатида қайд этган.

"Менда шундай туйғу борки, 2025 йилдаги натижалар унчалик яхши эмас. Бизда ажойиб имконият бор эди, аммо ҳаммаси нотўғри кетаётгандек, барча майда деталлар бизга қарши ишлаётгандек туюлади. Бу — факт.", — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради ESPN.

Вазиятни ўзгартириш режаси бор

Шу билан бирга, Пеп таслим бўлаётгани йўқ. У “вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилиш керак”лигини айтиб, жамоа айнан шу мақсадда иш олиб боришини таъкидлади. Яъни, муаммо тан олинди, энди унга қарши амалий ечим изланади.

Маълумот учун, “Сити”нинг “Будё-Глимт”га қарши мағлубияти сўнгги пайтдаги пасайишлар фонида яна бир оғир зарба бўлди. Бироқ “шаҳарликлар”да вақт ҳам, ресурс ҳам бор — асосийси, шу босқичдан чиқиб кетиш учун ички барқарорлик ва майдондаги аниқ қарорлар қайта тикланиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?