date

Ўзбекистонда автомобилларни таъмирлаш нархи йил бошидан 7% ошди

Ўзбекистонда автомобилларни таъмирлаш нархи йил бошидан 7% ошди
Ўзбекистонда шахсий автомобилларни техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари нархлари ўсишда давом этмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг ноябрь ойида ушбу сегментдаги нархлар октябрь ойига нисбатан ўртача 0,7% ошган.

Йил бошидан бери автосервис хизматлари нархлари 6,9% га ошган бўлса, йиллик ҳисобда бу кўрсаткич 7,8% ни ташкил этган. Нархларнинг ўсишига автосервисларнинг харажатлари, жумладан эҳтиёт қисмлар, сарф материаллари нархларининг ошиши ҳамда операцион харажатларнинг кўпайиши сабаб бўлган.

Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари истеъмол бозорининг барқарор инфляцион динамикага эга сегментларидан бири бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда автомобилларни таъмирлаш нархи йил бошидан 7% ошди