Самарқандга кетаётган “Афросиёб” поезди Чинозда тўхтаб қолди
1 дақиқа ўқиш10.7K

Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган юқори тезликдаги “Афросиёб” электропоезди Чинозда тўхтаб қолди. “Темирйўл экспресс” хабарига кўра, 768-сонли Тошкент–Самарқанд қатнови Янги Чиноз бекати ҳудудида техник сабаблар туфайли мажбуран тўхтаган.
Вазиятни қисқа фурсатда бартараф этиш мақсадида техник хизмат кўрсатиш цехидан қўшимча электропоезд йўлга чиқарилгани маълум қилинди. Мутасаддилар носозликни тезкор ҳал этиш ва йўловчиларни манзилга етказиш бўйича чоралар кўраётганини билдирган.
Хабарда йўловчиларга етказилган ноқулайлик учун узр сўралган. Ҳодисанинг аниқ сабаби ва ҳаракат тикланиши бўйича қўшимча тафсилотлар кейинроқ маълум қилиниши айтилади.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…