Тошкентдаги Чорсу бозорида юзага келган ёнғин тезкор бартараф этилди

26 январ куни Тошкентдаги Чорсу бозори ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар соат 16:04 да келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига 4 дақиқада етиб борган.
Ёнғин соат 16:20 да жиловланди, 16:25 да эса тўлиқ ўчирилди. ФВБ маълумотига кўра, ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Олов дўкон подвалининг қарийб 15 квадрат метр майдонини шикастлаган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқлаштирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг