date

Давлат хизматчилари коррупцияга чидамлиликка текширилади

Давлат хизматчилари коррупцияга чидамлиликка текширилади
Ўзбекистонда давлат органлари ходимлари коррупцияга чидамлилик даражаси бўйича текширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонида қайд этилган.

Келгуси йилдан бошлаб коррупцияга қарши назорат бўлимлари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда бу лавозимларга номзодлар текширувдан ўтказилади. Ушбу чора июн ойидан бошлаб коррупция хавфи ўрта ва юқори бўлган назорат инспекциялари ходимларини қамраб олади.

2027 йил бошидан эса коррупция хавфи юқори бўлган идоралар вакиллари текширила бошлайди. Буни Бошқарув органларини баҳолаш маркази амалга оширади.

Агар диагностика натижаларига кўра ходимнинг коррупцияга чидамлилик даражаси паст деб топилса, у бошқа лавозимга мажбурий равишда ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Давлат хизматчилари коррупцияга чидамлиликка текширилади