date

Тошкентда ёмғир ва туман кутилмоқда


Тошкентда эрталаб ва кечаси ёмғир ҳамда туман кузатилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет. Кундузи ҳарорат 3-5° даража иссиқ, тунди эса 0° даражагача тушиши айтилаяпти.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шарқий шамол (тезлиги 22 м/с гача) бўлиши мумкин. Ушбу ҳудудларда тунди ҳарорат -10° совуққача тушади, кундузи эса 0° даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +19° даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Ушбу ҳудудларда кечаси ва кундузи ҳарорат 2-7° даража атрофида бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ёмғир ва туман кутилмоқда