
26 декабр куни Самарқанд халқаро аэропорти йил якунлари бўйича 1,5 миллионинчи йўловчисини қабул қилиб, 2025 йил учун рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақда Air Marakanda матбуот хизмати Kursiv Uzbekistan'га маълум қилди.
1,5 миллионинчи йўловчи Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Муҳаббат Шодирёва бўлди. У «Pobeda» авиакомпаниясининг Самарқанд — Москва йўналишидаги рейси билан учган.
Тақдирлаш маросими доирасида ушбу рейс йўловчилари ўртасида «Pobeda» ва Air Marakanda томонидан тақдим этилган совғалар ҳам ўйнаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охиридан Самарқанд аэропорти куз-қиш парвозлар мавсумига ўтган. Жорий йилнинг баҳор-ёз даврида ҳаво бандаргоҳи 900 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиб, йиллик ўсишни 7% даражада таъминлаган.
Ўтган мавсумда аэропортнинг йўналишлар тармоғи ҳам кенгайтирилди: Ural Airlines Красноярскга, Azimuth Airlines эса Самара ва Краснодарга рейсларни йўлга қўйди. Шунингдек, AZAL Airlines'нинг Бокуга, Qazaq Air'нинг Астана йўналишига (Туркистон орқали) ҳамда China Southern Airlines'нинг Урумчига тўғридан-тўғри парвозлари қайта тикланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.