
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2017-йил 16-февралдан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $80,94 га туширилганини маълум қилади. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Бу йил тарифлар бешинчи марта туширилди. 2017-йил 1-январдан 1 Мбит/с. учун $91,07, 6-январдан $87,57, 10-январдан $86,85 ва 2-февралдан $86,11 га, 16-февралдан $80,94 га туширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2016-йилда тарифлар ўн икки марта туширилганди. 2016-йил январ ойидан декабр ойигача 1 Мбит/с. учун $156,24 дан, $91,50 гача туширилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар