1 майдан Humo карталари учун SMS-хабарнома нархи икки баравар ошади

1 дақиқа ўқиш399
1 майдан Humo карталари учун SMS-хабарнома нархи икки баравар ошади

Ўзбекистонда 2024 йил 1 майдан бошлаб Humo тўлов тизими карталари учун SMS-хабарнома хизмати нархи икки бараварга оширилади. Остотелесом контент-провайдери маълумотига кўра, 13131 қисқа рақамидан келадиган ҳар бир кирувчи хабар нархи амалдаги 84,2 сўмдан 168,4 сўмга кўтарилади. Ушбу ўзгариш ҳақида мамлакатдаги йирик мобил алоқа операторлари — "Mobiuz", "Ucell" ва "Beeline" ҳам ўз мижозларини огоҳлантирган. Бу ҳақда Spot.uz хабар беради.

Компания вакиллари нархлар ошишини техник инфратузилмани сақлаш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва хизмат хавфсизлигини таъминлаш харажатлари ортгани билан изоҳлади. Шунингдек, энергия ресурслари нархи ва лицензия тўловлари кўтарилгани ҳам тариф ўзгаришига сабаб бўлган. Агар фойдаланувчи ушбу хизматни ўчирмоқчи бўлса, 13131 қисқа рақамига "STOP" сўзини юбориши кифоя.

Шу билан бирга, "Click" тўлов ташкилоти томонидан тақдим этиладиган "SMS-ахборот 880" хизмати нархи ҳам келаси ойдан 168,4 сўм этиб белгиланади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Uzcard" тўлов тизими учун ҳам SMS-хабарнома тарифлари худди шундай миқдоргача оширилган эди. Humo тизимида бир марталик OTP-кодлар ҳам айнан 13131 рақами орқали юборилади ва хабар етказилгани учун тўлов фойдаланувчи балансидан ечиб олинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?