date

Эндиликда кредит учун картадаги пуллар охиригача ечиб олинмайди

Эндиликда кредит учун картадаги пуллар охиригача ечиб олинмайди

Энди Ўзбекистонда банклар пластик карта ҳисобидан автоматик тарзда пул чиқариши учун картада камида 1 236 000 сўм миқдорда маблағ қолиши шарт. Янги тартиб жорий йилнинг 15 апрель санасидан бошлаб амалга киритилгани ҳақида Ахборот дастури орқали маълум қилинди.

Унга кўра, карта ҳисоб рақамларида минимал камайтириб бўлмайдиган қолдиқ белгиланди. Ушбу миқдор базавий ҳисоблаш қийматининг 3 бараварига тенг бўлиб, ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра 1 миллион 236 минг сўмни ташкил қилади. Янги тартибнинг асосий моҳияти шундаки, мижозлар карта ҳисобидан пул ечиб олиш ёки бошқа молиявий амалларни бажаришда ушбу белгиланган минимал сумма доимий равишда сақланиб қолади. Яъни, карта баланси энди тўлиқ нол ҳолатига туширилмайди ва ҳар қандай шароитда ҳам камида 1 236 000 сўм қолади.

Шу билан бирга, барча операциялар фақат ушбу чегарадан ортиқ бўлган маблағлар доирасида амалга оширилади. Масалан, агар картада умумий маблағ 2 миллион сўм бўлса, мижоз фақат 764 000 сўмгача пул ечиб олиши мумкин, чунки қолган қисми минимал қолдиқ сифатида сақланади.

Қайд этиш лозимки, ушбу чеклов бўйича ҳозирча аниқ ҳуқуқий асос, яъни қонун, қарор ёки расман тасдиқланган низом очиқланмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эндиликда кредит учун картадаги пуллар охиригача ечиб олинмайди