date

Тошкентда ҳаво 11 даражагача исийди: 9 январ учун об-ҳаво прогнози

Тошкентда ҳаво 11 даражагача исийди: 9 январ учун об-ҳаво прогнози

9 январ куни Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, осмон эса ўзгарувчан булутли бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 11° гача кўтарилади, кечаси эса -2° атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кун давомида 15° гача илиқ бўлиши кутилмоқда. Марказий ҳудудлар ҳамда Бухоро вилоятида ҳаво 13° гача исийди.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда совуқ ҳаво оқими сақланиб туради: кундузи ҳарорат 8° дан ошмайди, кечаси эса -8° гача совуқ бўлиши мумкин. Фарғона водийсида кундузи 10° гача, тоғли ҳудудларда эса 7° гача илиқлик прогноз қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳаво 11 даражагача исийди: 9 январ учун об-ҳаво прогнози