Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқлик шиддати ошади

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ҳаво асосан қуруқ ва ёрқин бўлиши кутилмоқда. Шанба ва якшанба кунлари термометр кўрсаткичлари +12…+15°C гача кўтарилиши, айрим жойларда эса туман сақланиши эҳтимол қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Жума куни республика бўйича кундузи ҳарорат +8…+11°C атрофида бўлиши кутилмоқда, шанба ва якшанба кунлари эса ҳарорат янада кўтарилиб, +12…+15°C гача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳаво юмшоқ бўлиб, ҳарорат якшанба кунига бориб 0…+3°C гача кўтарилади.
Ҳаво ҳолати барча ҳудудларда асосан қуёшли ва қуруқ бўлади, айрим ҳудудларда эса туманли кунлар давом этади. Шамол шарқ томондан ўртача тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Кундузи ҳарорат бугун +9…+11°C атрофида бўлади, дам олиш кунлари эса кечалари +1…+3°C, кундузи эса +13…+15°C гача кўтарилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!