date

12 ёшли Сарвиноз Бегмуратова Ўзбекистон шахмат тарихини янгилади

12 ёшли Сарвиноз Бегмуратова Ўзбекистон шахмат тарихини янгилади
Ўзбекистонлик ёш шахматчи Сарвиноз Бегмуратова 12 ёшида ФИДE аёллар ўртасидаги спорт устаси унвонига сазовор бўлди. Бу натижа мамлакат шахмати тарихида муҳим воқеа сифатида қайд этилди.

Сарвиноз Бегмуратова ушбу унвонга эришган Ўзбекистон тарихидаги энг ёш қиз шахматчи бўлди. Ҳозирда у 6-синфда таҳсил олмоқда ва қисқа вақт ичида халқаро даражада эътирофга эришди.

Ёш спортчининг бу муваффақияти унинг меҳнати, интилиши ва мураббийларининг самарали тайёргарлиги натижаси ҳисобланади. Сарвиноз бугун дунё шахмат майдонида истиқболли иқтидорлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Сарвиноз Бегмуратованинг ютуғи Ўзбекистонда шахмат ривожи ва ёшлар спортига берилаётган эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 12 ёшли Сарвиноз Бегмуратова Ўзбекистон шахмат тарихини янгилади