Хорижий тил ўқитувчиларига B2 сертификат олиш учун яна муддат берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, хорижий тил дарсларини берадиган ўқитувчиларга камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат олиш учун муддат 2026/2027-ўқув йилининг бошланишигача узайтирилди.
2021-йилда ҳукумат қарори билан мактаблардаги хорижий тил ўқитувчилари сертификатга эга бўлиши шартлиги белгиланган ва уларга сертификат олиш учун дастлаб 3 йил муддат берилган эди. Шу билан бирга, сертификатга эга бўлган ўқитувчилар қўшимча устама билан рағбатлантирилиши кўзда тутилган.
2024-йил ва 2025-йилларда ҳам кўплаб ўқитувчилар сертификат олмаганлиги сабабли эътироз билдирди. Шу муносабат билан ҳукумат муддатни бир неча бор узайтириб, охирги қарорга кўра, ўқитувчилар учун сертификат олиш муддати 2026-йил сентябрга қадар белгиланди.
Шундай қилиб, 2021-йилдан бошлаб мактаблардаги хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги сертификат олиш учун жами 5 йил муддатга эга бўлади. Вазирлик бу масалада ўқитувчиларнинг тайёргарлик кўриши ва сертификат олиш имкониятларидан фойдаланишини таъкидламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!