date

Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

“Ўзгидромет” 23 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, республика бўйлаб нам ва совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб, айрим ҳудудларда қор, туман ҳамда йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларда йўллар сирпанчиқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1–3 даража совуқ атрофида.

Қорақалпоғистон Республикасида кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади. Устюртда эса кечаси 15–20 даража совуққача, кундузи 3–8 даража совуқ сақланиши айтилади.

Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, чўл ҳудуднинг шимолида 11–13 даража совуққача, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, баъзи жойларда 8 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор кўринишидаги ёғингарчилик, туман эҳтимоли бор. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғади, туман тушади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсиши айтилган. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача.

Тоға олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши, йўлларда яхмалак бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 5–10 даража совуқ бўлади.

Синоптиклар 22–24 январь кунлари республика бўйлаб асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик, айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайишини, баъзи ҳудудларда 22–25 м/с гача етиши мумкинлигини ҳам эслатган. 22–26 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи борлиги сабаб ҳайдовчилар ва саёҳатчилардан эҳтиёт бўлиш сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди